Президентимиз томонидан юртимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни – Ёшлар куни этиб белгилангандан буён, таълим муассасаларида шу куни ёшлар иштирокида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
30 июнь – «Ёшлар куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши ҳамда Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда тармоқдаги мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимлар ўртасида Волейбол спорт мусобақаси жорий йилнинг 2 июль куни Нукус шаҳри 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби базасида ўтказилди.
Ушбу мусобақада шаҳар шаҳар мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ходимлар иштирок этиб, ўзаро беллашди.
Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Барча иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун масъулият билан ҳаракат қилди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоа аъзолари бўлинма томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ушбу тадбир нафақат байрам совғаси, балки ходимлар саломатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: