Элликқалъа тумани Ақчакўл маҳалласида жойлашган «Орол болалари» оромгоҳида 2024 йил ёз мавсумини юқори савияда ташкил этиш ҳамда уни ўтказиш бўйича ҳудудий амалий ўқув семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда ҳудудий комиссияси аъзолари, касаба уюшма Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши ва фаоллари. тегишли вазирликлар, бошқармалар, корхона, ташкилот раҳбарлари, оромгоҳ раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этишди. Семинарни Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Қорақалпоғистон бошқармаси бошлиғи С.Отеулиев кириш сўзи билан очиб берди. Мазкур семинарда тегишли вазирлик ва бошқармаларнинг масъул ходимлари томонидан маърузалари тингланди.
Ҳудудий семнар иштирокчилар билан бирга, мавсум давомида барча оромгоҳларда болаларнинг хавфсиз дам олишларини таъминлашга оид қоидалар, жумладан санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича қатор вазифалар белгиланиб олинди.
Семинар мобайнида Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Болаларнинг дам олишини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича ҳудудий комияссия бошлиғи ўринбосари У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Г.Абдусаметова, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари М.Шлимбетова ва қатор вазирлик, бошқарма масъуллари ўз баёнатлари билан иштирок этиб боришди.
Амалий ўқув семинарда ўтган йилги ишлар таҳлил қилиниб, улардаги камчиликларни қайталамаслик учун аниқ аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб борилди.
Семинар иштирокчиларнинг қизиқтирган савол жавоблар билан давом эттирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: