2023 йил 3 ноябрь куни Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, Сенатор Жалменов Улыкбек Абилаевичнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами арафасида ташкил этилган мазкур тадбирда ёшларга мамлакатимизда демократик тамойиллар, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси, шунингдек фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил таҳлилий маълумотлар берилди.
Тадбирда мазкур йўналишлардаги ишлар билан бирга бугунги кунда касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, бу орқали меҳнат кодекси, жамоа келишувлари ва шартномаларига киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар хусусида ҳам сўз борди.
Тадбир доирасида таълим олиш билан бирга, жамоатчилик ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ҳар томонлама намунали ва иқтидорли, шунингдек, кам таъминланган оилалардан бўлган ва жисмоний имконияти чекланган талабалар касаба уюшмалари томонидан таъсис этилган стипендияси ва ресрубликамизнинг энг яхши санаторийларига бепул йўлланмалар билан рағбатлантирилди.
Ва шулар қаторида бир қатор ёш меҳнаткашларга кенгашнинг “Фахрий ёрлиқлар”и топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: