«Ёшлар ойлиги»да спорт мусобақалари

Жорий йилнинг 27 июнь куни Нукус шаҳри 32-сонли ўрта мактаб спорт залида ёш меҳнаткашлар орасида спорт мусобакалари ўтказилди.

“30 июнь – Ёшлар куни” сана муносабати билан «Ёшлар ойлиги» доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Қорақалпоғистон кенгаши ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ёш меҳнаткашлар орасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

150 дан ортиқ ёшлар иштирок этган мусобақада ғолиблар аниқланиб улар диплом ва совғалар билан тақдирланди.