25 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, ташқи миграциядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинар Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У. Жалменов раислигида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бириктирилган ташкилот раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар)ларга бириктирилган вакиллар иштирокида ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов, Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Ишанходжаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари-Бош меҳнат техник инспектори Д.Тўйчиев, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари А.Салихов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Ш.Мухаматовлар ишчи гуруҳнинг галдаги вазифалари хусусида атрофлича сўз юритдилар.
Семинар кун тартибида жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ва Ички ишлар вазири ўринбосарлари билан биргаликда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида штаблар ишчанлигини ошириш, “маҳалла еттилиги” билан тиғиз иш олиб бориш, фуқаролар билан мулоқот қилиш, анкета саволларини тўлдириш тартиби, туман (шаҳар)ларда мавжуд бўш ўринлар ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали яратиш назарда тутилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда “маҳалла еттилиги” га тақдим қилиш, ташқи мигрантларни хонадонма хонадон юриб хатловдан ўтказиш, муаммоларини ўрганиш, миграциядан қайтиш истагини билдирган фуқароларни ишга жойлаштириш ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, оила аъзолари билан суҳбатлашиш бўйича семинарлар ташкиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг чет элга чиқиши, киришини мониторинг қилувчи махсус платформани такомиллаштириш ва ташкилотлараро интеграция жараёнлари сингари қатор вазифалар ўрин олган.
Семинар якунида “Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” бўйича Республика штабининг 1-кенгайтирилган мажлисида юклатилган вазифаларни амалга ошириш борасида аниқ кўрсатмалар белгиланиб, иштирокичларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: