Ўрта тиббиёт ходимларининг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида 2024 йилнинг 25 апрель күни “Ҳамшира-2024” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов якунида 1-ўринни Амударё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Х.Қазақбаева, 2-ўринни Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси А.Орынбаева ва 3-ўринни Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси А.Махамбеталиевалар эгалладилар.
Кўрик-танлов ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг биргаликтаги тегишли даражадаги дипломлари ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: