Ҳисобот-сайловлар мазмун-моҳиятига бағишланди

2025-йил 22-январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши тизимидаги 40 тан ошлам бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказишга бағишланган семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Тармоқ Республика Кенгаши раиси уринбосари Б.Ф.Султанов ва худудий кенгаш раиси Г.Т.Палуаниязовалар иштирок этди.

Семинар давомида  иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни, юқори ташкилот Конференциясига делегатларни ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва таркибини сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб берилди.