«ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ»

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашида Маърифат соати ташкил этилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон бўлими вакиллари, Қорақалпоғистон кенгаши аппарат ходимлари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Меҳнат фахрийси Б.Султанов, Нукус давлат педагогика институти профессори К.Мамбетов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Дин ишлари бошқармаси вакили К.Незаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари Н.Таджимуратов, З.Давлетов, Қорақалпоғистон мусулмонлар қозиёти қози ўринбосари А.Жолаушиевлар сўзга чиқиб, жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз мероси шунингдек, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам бериш ҳақида фикир ва мулохазаларини билдиришди.