“Тахиатош ИЭС” АЖнинг фаоллари билан учрашув

11 ноябрь —  Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами арафасида жорий йилнинг 5 ноябрь куни “Тахиатош ИЭС” АЖда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.А.Жалменов ва касаба уюшмалари фаоллари билан биргаликда станциянинг ишчи-ходимлар билан учрашди ҳамда станция фаолияти билан танишди.

“Тахиатош ИЭС” АЖ бош директори Ф.Халилаев ва касаба уюшма кўмитаси раиси К.Абдуллаевлар келган меҳмонларни станция фаолияти билан таништирди.

Бугун юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳамда меҳнат жамоалари аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишларида касаба уюшмаларининг ўрни ва таъсири юқори даражададир. Буни айни дамда 827 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган “Тахиатош ИЭС”АЖ касаба уюшма қўмитаси фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Станциянинг цехларида фаолият олиб борувчи цех касаба қўмиталари раислари (улар 10 нафар) жамоа шартномаси бўйича цехлардан сайланган 14 нафар вакил учун меҳнат муҳофазаси бўйича қатор ўқув-семинарлари ташкил этилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича 2024 йил 10 ой давомида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ҳар йили куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат заҳираси учун корхона маблағлари ҳисобидан МХТЭКМ 2-бараварида пул маблағи берилди, юбилей ёшига етган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 нафар ишчи ходимларимизга эсталик совға ва пул мукофатлари берилди, 44 нафар фахрийларимизга, эхтиёжманд ногиронлиги бўлган ойилаларга озиқ- овқат тарқатилди, 61 нафар  ишчи ходимларга касаба уюшма томонидан соғликларини тиклаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатилди.

2024 йилда корхонада ишлаётган ишчи ходимларни ва уларнинг ота ва оналарини соғликларини тиклаш мақсадида “Кристал Ресорт” дам олиш масканига 158  нафарини бепул дам олиш юборилди. Шу билан бирга санаторияларда 25 нафар ишчи ходимларни ва уларнинг ота ва оналарини дам олишига эришилди.

2024 йил йил ёзги таътил мавсумида Қорақалпоғистон ҳудудидаги “Оқ кема” ва Тошкент вилоятида жойлашган “Ғазалкент ” болалар оромгоҳида ишчиларининг 87 нафар ўғил-қизлари оромгохларда дам олдирилди.

Касаба уюшма қўмитаси режасига мувофиқ республикада кенг нишонланадиган байрамлар олдидан корхонада шахмат, шашка, миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, волейбол, футбол, оилавий спорт, баскетбол, стол тенниси бўйича мусобақалари ташкил этилди.

Шу билан бирга, ходимлар ўртасида қувноқлар ва зукколар кўрик танлов ўтказилди.

Учрашув давомида заводнинг бир қатор меҳнаткашларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг “Фахрий ёрлиқлар”и топширилди.