Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз

2022 йил 22-25 апрель кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 28 апрель «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган «Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз» мавсуда чора-тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар жорий йилнинг 22 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл туманида ҳамда 25 апрель куни Тахиатош «Иссиқлик Электр Станцияси» АЖда ўтказилган бўлиб, тадбирлар давомида ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда юз бераётган бахтсиз ҳодисларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини шакллантириш бўйича амалий ёрдамлар берилди.