Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами муносабати билан инсонлар саломатлиги йўлида жонларини фидо қилган тиббиёт ходимлари учун Ёдномалар, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада бўлған меҳнат фахрийларига, шунингдек, касаба уюшмалари фаолиятида кўп йиллар ишлаб кетган касаба уюшма фаолларига Қадрномалар таёрлаш ва байрам арафасида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига ҳамда нафақадаги меҳнат фахрийларига топшириш анъанага айланган.
Ушбу муносабат билан 2024 йилнинг 03 май куни Ўзбекстан касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида Ўзбекстан касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор У.Жалменов ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова билан биргаликда тармоқ касаба уюшмаларида ишлаб кетган бир қатор касаба уюшма фаолларига Қадрномалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: