Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 13 феврал куни бўлиб ўтган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ҳәмда Ўзбекистон Сув спорти Федерациясининг 2025 йил 18 феврал куни бўлиб ўтган навбатдаги конференцияда бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ушба вазифа ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 21 феврал куни Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги масъул ходими, Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори А.Қалилаев ва сузиш бўйича мураббийлар иштирок этди.

Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У.Жалменов, Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг бугунги кунгача олиб борилган ишлари ва сузиш ҳавзалари ҳалатлари, шунингдек, сув спорти мусобақаларига тайёргарлик даражасини янада ошириш, спортчиларимизни мусобақаларга олиб чиқиш ва спортга ёшларни кенг жалб қилиш масалалар ҳақида сўз юритди.

Тадбирда, Ўзбекистон сув спорти Федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг ташкилиш ва ҳаракатланиш «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш масалалари белгилаб олинди.

Шунингдек, сузиш бўйича ўтказиладиган чемпионат кубоги мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда мусобақа натижалари бўйича маъсул этиб Ўзбекистон сув спорти Федерациясининг Қорақалпоғистон бўлимига Кудабергенов Ислом Нитбайевич Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бош мураббий ва ёшлар мураббий этиб Матрзайев Жавоҳир Ғайрат ўғли сайланди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг фикр мулоҳазалари тингланди ва ўзларининг сўровларига тўлиқ жавоблар берилди.