“Отам, онам ва мен – соғлом, бахитли оила” оилавий спорт мусобақаси ўтказилди

“Отам, онам ва мен – соғлом, бахитли оила” шиори остида ўтказиладиган оилавий спорт мусобақалари орқали аҳоли ва уларнинг оила аъзоларини оммавий спорт турлари билан шуғулланишларини таъминлаш, уларни фойдали ва мазмунли ҳаракатга йўналтириш, соғломлаштириш ҳамда чиниқтиришга, жамоа бўлиб ҳаракат қилишга ўргатиш мақсадида шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 ноябрь кунги №06/1-525-сон билан тасдиқланган “БМТ Бос Ассамблеясида эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш кунига бағишланган 25 ноябрьдан 10 декабргача “Зўровонликка қарши 16 кунлик” тадбирлар режасидаги вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Нукус шаҳар “Инсон” ижтимойи хизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси шлар сиёсати ва спорт вазирликлари хамкорликда “Отам, онам ва мен – соғлом, бахитли оила” шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа иштирокчиларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Ҳамма иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун астойдил харакат қилишди.

Мусобақа якунида барча спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан таёрланган эсдалик совғалари топширилди.