Бугун шаҳримиз ичида жойлашган Нукус юридик техникумида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Д.Қутлимуратова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев ҳамда Нукус юридик техникуми бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси С.Хўжахметова, техникум ёшлари иштирокида ўтказилди.
Учрашувни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Д.Қутлимуратова кириш сўзи билан бошлаб берди.
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳамда Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Ёшлар куни» деб белгилангани алоҳида таъкидланди. Ушбу ташаббус доирасида барча жойларда «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунида аниқ белгилаб қўйилганидек, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият олдидаги фаоллигини ошириш мақсадида «Келажак бунёдкори» медали, «Мард ўғлон» давлат мукофотлари ҳамда қизларимиз учун «Зулфия» номидаги давлат мукофотлари ёшларимиз учун таъсис этилганини фахр билан айтиб, бунда ёшларимиз қизиқишлари бўйича рақамли технология, илм-фан, санъат, маданият, спорт ва яна бошқа йўналишларда эришган ютуқларини қўллаб-қувватлаш ҳақида, «Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш»да тадбиркор ёшларга 100 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Сўнг сўзга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев чиқиб, энг аввало у Ўзбекистон касаба уюшмаси ёшлар орасида қандай тушунчага эга эканлиги ҳақида сўралди ва йиғилган ёшларга ҳар бир давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари иш жойларида жамоа шартномаси ва меҳнат шартномалари тузилиши, меҳнат ва жамоа шартномаларининг тузилиш тартиблари, ходимларнинг манфаати қонуний ҳимоя қилиниши ҳақида йиғилганларга кенг тушинча бериб ўтди.
Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлардан кенг ва тўғри фойдаланиш лозимлигини тушунтирди.
Учрашув давомида ушбу техникумда таҳсил олаётган бир қатор ёшларга, айниқса фаоллик кўрсатаётган ўқувчи ёшларга Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди ва ёшларнинг фикр-таклифлари, муаммолари тингланди ҳамда «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари ўз вақтида ечим топиш имконини бермоқда.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: