Спорт мусобақаси ўтказилди

9 апрел “Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси куни” муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 2022 йил 8 апрел куни спортнинг стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича шаҳардаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида тармоқ муассасаларида ишловчи ходимлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақада 74 нафар иштирокчи қатнашди.

Мусобақа якунида ташкилотчи томонидан ғолиблар ва совриндорларга дипломлар ва қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.