ШОДЛИККА ТЎЛА МАВСУМ

Барча яхши нарса болаларга!

Дарҳақиқат, мамлакатимизда барча нарсалар эртамиз эгалари бўлмиш болажонлар учун. Ёз мавсуми бошланди дегунча, ота-оналар фарзандларини  бирор жойда  мароқли дам олишларини таъминлаш пайига тушишади. Ва албатта, бунда юртимиздаги мавжуд дам олиш оромгоҳлари фарзандларимиз учун ўзига хос танловдир.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам болаларнинг соғлом ва мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб оромгоҳларга қабул  бошланди.

2025 йилги мавсумда болаларни соғломлаштириш ишлари тўлиқ тизимлаштирилган ҳолда ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунга келиб  Қорақалпоғистон Республикасида 11 та стационар ва 69 та кундузги оромгоҳлар фаолият юритмоқда.

Шундан шаҳар ва туманларда жойлашган 69 та кундузги оромгоҳларда жами 16 750 нафар бола, 11 та стационар оромгоҳларда 7 140 нафар  жами 23 890 нафар болалар соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Барча оромгоҳлар фарзандларимизнинг кўнгилли дам олишлари учун хизмат қилар экан, тиббиёт ходимларидан тортиб педагог-ходимлару, маънавият хоналаридаги турли мавзудаги китоболар болажонлар ихтиёрида. Айниқса, ҳар бир кун шундай тақсимланганки, улар асло зерикиш нималигини билишмайди.