Касаба уюшма аъзо бўлишнинг афзалликлари тўғрисида семинар ўтказилди

2021 йил 2-декабр куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Мудофаа вазирлиги кенгаши бошлиғи кўрсатмаси асосида 21131 ҳарбий қисм ўқув биносида ШҒҲО Нукус гарнизони ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ҚК ишчи ва хизматчилари ҳамда ишлаётган ҳарбий пенсионерлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари бюджет ташкилотлар билан ишловчи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши бошлиғи ўринбосари Муслима Атамуратова, бош ҳисобчиси Гулбазар Елмуратова, шунингдек округ тиббиёт хизмати бошлиғи п/п-к Қ.Машарипов, ШҒҲО Фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси захирадаги п/п-к А.Юсупов ва ҚР ветеранлар ишлари бўйича кенгаш раиси ўринбосари захирадаги с-нт Б.Канназаровлар иштирок этди.

Семинарда ШГХО фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси захирадаги подполковник А Юсупов сўзга чиқиб Мудофаа Вазирлиги тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича касаба уюшмаларининг ўрни ҳақида таъкидлаб, барчани яқинлашиб келаётган 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан табриклади.

Семинар давомида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши бошлиғи ўринбосари Муслима Атамуратова сўзга чиқиб Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг функция ва вазифалари ҳақида ҳамда Федерация томонидан олиб бораётган ишлар бўйича кенг маълумот бериб, ҚК ишчи ва хизматчиларини Касаба уюшмасига аъзо бўлишга чақирди. Сўз якунида ҳаммани 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан табриклаб, ҚК ишчи ва хизматчиларига ишларида муваффақиятлар тилаб колди.

Семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.