Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашида Маърифат соати ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон бўлими вакиллари, Қорақалпоғистон кенгаши аппарат ходимлари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети “Инсон ҳуҳуқлари, давлат ҳуҳуқи ва бошқарув” кафедраси доценти Юридик фанлари номзоди Х.Қабулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон замини қадимдан ислом тамаддуни ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккирлар замини экани, алломаларимиз қолдирган илмий-маънавий асарлар, қўлёзмалар ислом цивилизациясида муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ибратли ҳаёт йўллари ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, кенг афкор оммага етказиш ва муҳокама қилиш тадбирнинг устувор мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.
Тадбир ниҳоясида билдирилган мавзулар юзасидан қизғин муҳокамалар ўтказилди. Таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: