1997 йил Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” деб элон қилинған.
Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги “Арал” ва “Туран” болалар дам олиш масканида “Болаларни болалар меҳнатидан, ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳимоя қилинг!” шиори остида тадбир ўтказилиб, бунда дам олувчи болалар билан Қорақалпоғистон Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлим мудири П.Торемуратов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари С.Утеулиев ҳамда спортнинг оғир атлетика тури бўйича Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони Е.Жанназаровлар иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда чиқиб гапирганлар, узларининг ушбу муффақиятларга эришишда мамлакатимизда барча шароитларнинг яратилганлиги, бундан ёшларимиз туғри фойдалана билиши, биринчи навбатда яхши ўқишлари, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтиларини тўғри ташкил этиш кераклигини ва ушбу ишларда ота-оналар ва кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб боришини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Бундан кейин 12-июнь -“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” га бағишланиб болалар орасида расм солиш танловлари, спортнинг шашка, стол тенис турларидан мусобақалар ўтказилиб ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.
Шунингдек “Болаларни болалар меҳнатидан, ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳимоя қилинг!” шиори остида тадбирлар Мўйноқ туманидаги “Оқ кема”, Элликқалъа туманидаги “Орал болалари”, Тўрткўл туманидаги “Оқ кабутар», Тахиаташ туманидаги «Айдын жол» оромгоҳларида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: