“Сиз – Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуни” дан хабарингиз борми?

“11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтида институтнинг Ёшлар масалалари, маънавий ва маърифий ишлари бўйича биринши проректори Г.Хожаметов билан биргаликда институтда таълим олаётган талабалар ўртасида “Сиз – Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуни” дан  хабардормисиз” мавзусида  викторина ўйинлари ўтказилиб, викторина ўйини ғолиблари ва  фаол иштирок этган талабаларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  тайёрланган совғалар топширилди.

Викторина якунида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Сенатор О.А.Атаниязова нутқ сўзлаб, ўзининг ижобий фикрини билдирди.