Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан 21-март Наврўз байрамига бағишлаб Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси тамонидан жорий йилнинг 25-март куни спортнинг волейбол туридан мусобақа ташкил этилди.
Ўтказилган спорт мусобақасида Нукус шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрасатаётган ўғил болалардан иборат командалар иштирок этишди.
Мусобақа умумий ўрта таълим мактабларидаги ходимларнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш, спортга бўлган қизиқишни янада мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзига ўтишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Мусобақа иштирокчилари ўз маҳоратлари ва спортга бўлган иштиёқини намойиш этдилар.
Тадбир якунида ғолиблар аниқланди:
31-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 1-ўринни;
28-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 2-ўринни;
52-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 3-ўринни;
27-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 4-ўринни эгалладилар.
Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шу орқали умумий ўрта таълим мактабларидаги ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг жамоа ишларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: