Меҳнатни муҳофаза қилишнинг янги босқичи: иш ўрнида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли

28 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан «28 апрель -Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган «Меҳнатни муҳофаза қилишнинг янги босқичи: иш ўрнида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли» мавзусида кенг кўламда Давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Ж.Ихтияров, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Султанов, ҚР Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими, тиббий-ижтимоий экспертизаси, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари ҳамда корхона, муассаса ва ташкилот ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад, меҳнат муҳофазаси соҳасида сунъий интеллект ва рақамлаштиришни тизимли равишда йўлга қўйиш бўлиб, сунъий интеллект бу инсон меҳнатини енгиллаштириш, самарадорликни ошириш ва янги имкониятлар яратишда муҳим роль ўйнайди.

Сунъий интеллектдан тизимли равишда фойдаланган ҳолда ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш каби меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ва ҳаётий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар бўйича савол-жавоблар ва фикр алмашишларга бой тарзда ўтказилди.

Аслида инсондаги буюк интеллект маҳсули бўлган сунъий интеллектдан мамлакатимизда ҳам фойдаланилмоқда. Бунга давлат хизматларини кўрсатишда сунъий интеллектдан фойдаланилаётганини мисол келтириш мумкин.

Аҳолига онлайн хизматларни тақдим этиш ва 24/7 режимида давлат хизматларига оид саволларга жавоб олиш имкониятларини яратиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Давра суҳбати якунида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоавий назоратни ташкил этиш бўйича Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлганлар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.