Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 йил 21 сентябрь куни Чимбой туманида “Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида олиб бориш” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарда тармоқ касаба уюшмаларидан 60 нафар янгидан сайланган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этти.
Ўқув-семинар дастурига асосан: Кенгаш ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова “Касаба уюшмалари ходимларининг потенциалини ошириш”, “Касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини режалаштириш”, “Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ижросини мониторингини олиб бориш”, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Е.Утепбергенов “Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни”, “Жамоа келишувлари ва шартномаларини қабул қилиш, амалга ошириш, ижросини таъминлаш”, Кенгаш меҳнат ҳуқуқ инспектори П.Турсынов “Касаба уюшмаларининг ҳуқуқий асослари. Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг тартиби” мавзуларида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди ва ўқув-семинар юзасидан анкета саволларига жавоблар олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: