“Тиббиёт ходимлари куни” белгиланди

2022 йилнинг 11 ноябрь куни Нукус шахрида Республика болалар фтизиатрия санаториясининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан биргаликда “Тиббиёт ходимлари куни” байрамига бағишланган салтанатли кечаси бўлиб ўтди.

Салтанатли кечани Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Курбанов Мурад Исмаилович очди ва олиб борди.

Бундан сўнг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Байбосынова Лизахан Алламбергеновна сўзга чиқиб, барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади.

Тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилаётган бир қатор ходимларга байрам муносабати билан  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган “Фаҳрий ёрлиқ”лар ва қимматбаҳо совғалар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан биргаликда топширилди.

Шунинг билан бирга соғлиқни сақлаш тизимидаги самарали меҳнати ва “Ўзбекистон касаба уюшмаси куни” байрами муносабати билан 3 нафар ходимга Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Курортлар бошқармасига тегишли “YANGIYER”, “Тиббиёт ходимлари күни” байрами муносабати билан эса 3 нафар ходимга “Умид Гулшани” санаториясига беъпул йўлланмалар берилди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон врачлар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан тизимдаги нуронийларга ва Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоациясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан ўрта буғиндаги тиббиёт ходимларга байрам совғалари топширилди.