Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, имкониятлари чекланган шахсларни, айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож ёлғиз кексаларни манзилли ижтимоий муҳофазасини кўчайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 жыл 2-15 ноябрь кунлари оралиғида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» ғоясини мужассам этган мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳодимлари ҳамда фаоллари билан Тахиатош тумани “Болалар уйи”дан хабар олинди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши Ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова иштирок этиб, ушбу уйда яшовчилар билан суҳбатлашиб уларнинг хол аҳволи, яшаш тарзи билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “Болалар уйи”га жами 3 млн. сўм ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.
Шу каби тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасаруффидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: