Жорий йилнинг 1-3 май кунлари Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпогистон кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳамда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига саёҳат ташкил қилинди.
Саёхат давомида саёҳатчилар Зомин қўриқхонаси, осма кўприк ва Зоминнинг бошқа сўлим жойларига ташриф буюрдилар. Шунингдек, саёҳатнинг иккинчи кунида қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасига саёҳат қилдилар. Саёҳатчилар икки кунлик саёҳатдан мамнун бўлиб, саёҳатни ташкил қилганларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.





Spelling error report
The following text will be sent to our editors: