Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2023-2025 йиллар учун Бош Жамоа Келишувнинг 99-, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасидаги 2023-2025 йиллар учун тузилган Ҳудудий Жамоа Келишувнинг 105-бандларига мувофиқ касаба уюшмалари фаоллари, вазирликлар, идоралар, бошқарма вакиллари билан ”Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатин ўтказиш белгиланган.
2024 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида вазирликлар, идоралар, бошқарма вакиллари билан биргаликда ”Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улуғбек Жалменов очиб берди.
Давра суҳбатининг ўтказилиши дастури асосида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқарттириш ва бандлик вазирлигининг меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Қалжановнинг “Меҳнат соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги муаммолар ва ечимлар”, Қорақалпоғистон Республикаси Иқсодиёт ва молия вазирлигининг ижтимоий соха иқсодиёти ва муассасаларни молиявий таъминлаш бўлими раҳбари ўринбосари П.Аллаяровнинг «Бюджет ташкилотларида иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш масалалари», Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўринбосари А.Аманбаевнинг “Тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларин яратиш” ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.
Буннан сўнг касаба уюшмалари фаоллари, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг бандлик, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи ва нафақаларнинг ўз вақтида тўланиши, ходимларни бепул тиббий кўриктан ўтказиш, жамоатчилик транспортлар, меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш ва таълим тармоқларида берилган саволларга тегишли вазирлик, бошқарма ва ташкилотларнинг вакиллари ўз жавоб тавсияларини берди.
Шунингдек меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик, ҳал етиш лозим бўлган алоҳида масалалар бўйича тегишли вазирликлар, муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: