Ҳурматли Президентимиз томонидан 2020 йил 23 ноябрьда Ўзбекистон Республикасиниң ЎРҚ-648-сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўгрисида»ги қонун қабул қилинди. Ўнга кўра, 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни деб белгиланди. Бу янгилик юртимиздаги ярим милионндан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Давлатимиз раҳбарининг нодавлат ва нотижорат ташкилотларга, шу жумладан, Бош қомусимизда жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилган касаба уюшмаларига бўлган эътибори натижасида мана икки йилдирки мамлакатимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
11 ноябрь – “касаба уюшмалари куни”ни белгилаш дойрасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғояси доирасида шу йилнинг 7 ноябрь куни Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театрида республика раҳбарлари, меҳнат фаҳрийлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида конференция ва маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев тадбир ишторокчиларини байрам куни билан табриклади
Шунингдек, тадбирда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераиясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раислари ҳамда вазирликлар иштирок этди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан бир қатор фаоллар давлат мукофати билан тақдирланди.
Шу билан бирга, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Палванова Фатима Маратовна – Чимбой тумани, “Бердақ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Энг яхши сектор раҳбари” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Урумбаев Фархат Турсынбаевич – Қонликўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари, “Энг намунали иш берувчи аёл” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Даулетиярова Паршагул Муратбаевна –Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамиятига қарашли «BERNINA NUKUS» шуъба корхонаси директори, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Аметова Жамила Жанибековна – Қўнғирот тумани, «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиларининг ҳәр бири – 30 миллион сўм билан шунингдек, танловларнинг Ўзбекистон Республикаси босқичининг 2-ўрин ғолиби “Энг яхши Ёшлар етакчиси” Мамбетярова Улбосин Мусатдин қызы – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги Қўнғирот тумани бўлимининг “Мыңжарған” маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси ҳамда “Энг яхши ҳотин-қизлар фаоли” танловларнинг Ўзбекистон Республикаси босқичининг 1-ўрин ғолиби Нуримбетова Наргиза Давлетбаевна – Беруний тумани, «Қызылқала» овул фўқаролар йиғинининг ҳотин-қизлар фаоли Президент совғаси автомобил билан тақдирланди.
Танловларнинг Ўзбекистон Республикаси босқичининг биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган ғолибларимиз ҳақийқий автомобильни ва автомобиль калитларини, 11-ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Саройида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан бўлиб ўтадиган Байрам салтанатида топширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг саломатлигини тиклашга, маданият ва спортни ривожлантиришга, касаба уюшмалари фаолиятидаги фаолликлари учун бир қатор фаоллари ҳамда меҳнат фаҳрийларига Фаҳрий ёрлиқи ҳамда совғалар, шў билан бирга, Касаба уюшмалари стипендианти ва санаторияга бепул йўлланмалари берилди.
Тадбир давомида санъаткорлар ижросида концерт дастури билан давом этти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: