Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Сенатор У.Жалменов мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида еришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш, юртимиздаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни ёритишдаги жонбозлигингиз, ҳақиқатни англаш ва қарор қабул қилишда фуқароларимизга кўмак берувчи муҳим омил еканини алоҳида таъкидлаб соҳа вакилларини касб байрами билан табриклади.
Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин етиш учун зарур болган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида корамиз.
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни таргиб етадиган қалам аҳлининг Ўзбекистон тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли, хизматлари эса самимий еҳтиромга лойиқ.
Тадбир давоммида телевидение, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган ҳамда яқин ҳамкорликда самарали иш олиб бораётган журналистлар муносиб тақдирланди.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг эл-юрт манфаати ва Ватанимиз салоҳиятини бундан-да юксакларга кўтариш, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, улуғвор ғоя ва ташаббусларнинг моҳиятини тезкорлик билан холис ёритиш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятлари эътироф этилган мазкур тадбирда соҳа вакиллари ҳам сўз олиб, мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан журналистларга кўрсатилаётган юксак эътибор уларни янги зафар ва муваффақиятлар сари руҳлантираётганини алоҳида такидладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: