Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурининг 6-бандида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан Нукус шаҳрининг чекка ҳудудида жойлашган 30-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 75 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари топширилди.
Тадбирда шаҳар бўлинма кенгаши бошлиғи раиси М.Даулбаев қатнашиб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан табриклади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: