Зиёрат сафари

1 октябр – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими таркибидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ишлаётган педагог ходим Чилпиқ қўрғонига, Беруний туманида жойлашган Султон Увайс бобо ва Элликқалъа туманида жойлашган Кечирмас бобо, Наримжон бобо зиёратгоҳларига олиб борилди. Дастлаб зиёратчилар Султон Увайс бобо зиёратгоҳига бориб, у ерда қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шундан сўнг Кечирмас бобо ва Норимжон бобо зиёратгоҳларга ҳам ташриф буюриб, у ерда ҳам қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Шунингдек, 25 сентябр куни умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари Қўнғирот туманидаги Довуд ота, Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган Ҳаким ота зиёратгоҳларига бориб, у ерда қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Мўйноқ туманидаги кемалар қабристонига, тарих музейига бориб ўзларига бой озуқа олишга эришди.

Зиёратчиларга ушбу тарихий мажмуа қадамжоларининг тарихи, буюк шахслар, уларнинг мақбаралари қачон барпо этилгани ҳақида мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилди.

Тарихий мажмуа қадамжоларига бўлган зиёратлар ходимлар қалбида катта таассуротлар қолдирди.