Сенатор ёшлар билан учрашди

Жорий йилнинг 24 июнь куни Нукус шаҳридаги ёшлар марказида «Сенатор ва ёшлар учрашуви» булиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Тажибай Романов, Олий Мажлис Сенатининг аъзолари – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улыкбек Жалменов ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори Орал Атаниязовалар иштирок этди.

Учрашувда бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, айниқса Юртбошимизнинг ташаббуси билан қорақалпоғистонлик ёшларга таълим соҳасидаги қушимча имтиёзлар тўғрисида кенг тўхталди.