11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» шиори остида ёш меҳнаткашлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази мезбонлик қилди. Интеллектуал беллашувда ҳудуддаги турли корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёшлардан иборат 10 та жамоа ўзаро куч синашди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар ўзларининг бой билим ва интеллектуал салоҳияти, мантиқий фикрлаш қобилияти ҳамда жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини тўла намоён этдилар.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу каби маърифий тадбирлар ёш меҳнаткашларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда турли соҳа вакиллари ўртасида дўстона ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
«Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» ғояси асосида ўтказилаётган бу каби ташаббуслар ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва касаба уюшмалари ҳаётидаги иштирокини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: