Касаба уюшма аъзолари учун «Меҳнат ҳуқуклари бўйича маслаҳат куни» ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ-51-сон «Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига биноан аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, мурожатларни кўриб чиқиш сифатини ошириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш,уларнинг келиб чиқиш сабаларни таҳлил килиш, тизимли муаммоларни аниклаш ва бартараф этиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, касаба уюшмаси аъзоларининг мехнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, ходимларнинг меҳнат муносабатларида дуч келаётган муаммоларини уларнинг ўзидан бевосита эшитиш ва ўрганиш, уларга малакали ҳуқуқий маслахат бериш ҳамда амалиётдаги тизимли меҳнат муаммоларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимларининг ҳудудларга чиқиши асосида «Меҳнат ҳуқуклари бўйича маслаҳат куни» тадбирларни ташкил этиш режалаштирилди.

Шу муносабат билан Нукус шаҳрида жорий йилнинг 16 октябрь куни Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Маданият уйи»да «Меҳнат ҳуқуклари бўйича маслаҳат куни» тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.А.Жалменов, Федерациянинг  юридик бўлими мудири Ҳ.Р.Премкулов, Меҳнат инспекциясинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъба мудири Г.Рзаева ҳамда тармоқ Қоракалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туманлар кенгашлари, бошланғич касаба уюшмлари ташкилотлари  раислари, касаба уюшмаси фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар.

Учрашувда тармоқда меҳнат муносабатларида учраётган долзарб масалалар ва касаба уюшмаси аъзоларини қийнаб келаётган муаммолар, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, иш ҳаки ва бошқа тўловлар, иш вақти ва дам олиш вақти, таътиллар, интизомий жавобгарлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, коменсация ва кафолатлар ҳамда бошқа меҳнат ҳуқукларига оид масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбирда касаба уюшмалари аъзоларига меҳнат муносабатларида билдирилган муаммолар сабаблари ҳамда бартараф этиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Шунингдеқ касаба уюшмалари аъзолари меҳнат муносабатларига оид ўзларини қизиқтирган ва муаммоли саволларга жавоб олдилар.