«Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки»

«Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки» Халқимизда ҳашар деб номланган ажойиб анъана бор. Бу одат йиллар ўтсаки, ўз аҳамиятини йўқотмаган. Хашар — бу халқимизнинг бирлигини, дўстлик ва ҳамжиҳатлигини намоён этувчи эзгу анъана. Бу кунларда ҳар бир қўл меҳнатга қўшилса, маҳалламиз янада гўзал, юртимиз янада фаровон бўлади. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.

Жорий йилнинг 22–23 август кунлари ўтказилаётган умумхалқ хайрия хашари ҳам ана шундай эзгу мақсадга хизмат қилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари ходимлари ва Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари умумхалқ ҳашар ишларида фаол иштирок этмоқда.