Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг 2023 йил 04 сентябрь кунги «2023 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш тўғрисида»ги 13-23 «с» сонли қарорининг чора тадбирлар режасига мувофиқ 2023 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг мажлислар залида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шахар ва туман кенгаш раислари, касаба уюшма фаоллари, шунингдек Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Пахта хомашёси ҳосилини йиғиб-териб олишда теримчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида касаба уюшмаларнинг асосий вазифалари» мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Е.Сейтназаров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг меҳнат-техник инспектори Б.Утепбергенов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратовлар иштирок этиб, 2023 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб бериш, шунингдек мавсум давомида болалар меҳнати ва мәжбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатшилик назоратини ташкил қилиш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича вазифалар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: