Ҳар йили «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Меҳнат жамоларида ҳар турли мазмундаги маданий-маърифий, тарғибот, маданий дам олиш тадбирлари, спорт соғломлаштириш мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг «Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари» деган ғоя остидаги чора-тадбирлар дастури доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаеванинг 2024 йил 7 ноябрь куни Қорақалпоғистон тиббиёт институти мажлислар залида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатини бошланганлигининг 120 йиллиги олдидан ҳамда 11-ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан касаба уюшма фаоллари ва тиббиёт ходимлари билан “Очиқ мулоқоти” ўтказилди.
«Очиқ мулоқот»да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Т.Сарыбаев, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова ҳамда касаба уюшмалари фаоллари, касаба уюшма фахрийлари, медицина ходимлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Ўтказилган «Очиқ мулоқот»да соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари томонидан тиббиёт муассасалари ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ва меҳнатини ҳимоя килишда амалага оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлаб ўтилиб, ўз ора фикир олмашувлар бўлиб ўтди.
Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирда тармоқ касаба уюшмаларида салмоқли меҳнат қилган бир қатор фахрийлар ҳамда бугунги кунда самарали меҳнат қилаётган касаба уюшма фаоллари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ташаккурнома, Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди
Шунингдек, тадбирда бир қатор тиббиёт ходимларига байрам муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларга бепул йўлламалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: