«Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик» мавзусидаги тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 27-апрель күни, Ажинияз номидаги Нукус педагогика институтида 28 апрель Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган «Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик» мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Тадбир, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг ташаббуси билан ўтказилиб, ушбу тадбирда Ўзбекитон касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғисто Республикасы Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Қорақалпақстон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, «Узбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда корхона, муассаса ва ташкилот ходимлари қатнашмоқдалар.

Тадбирнинг очилиши, 2026 йил 27 апрель күни бошланиб, тадбир қатнашчилари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида фойдаладиган кўргазмалар билан танишиб, сўнг Ажинияз номидаги Нукус педагогика институтининг мажлислар залида 28-апрель «Бутухжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган давра суҳбатига қатнашмоқда.

Давра суҳбатининг мақсади, Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлаш бўлиб, соғлом психологик-ижтимоий иш муҳити – жамоадаги муносабатлар, иш шароити вау мумий руҳий атмосферанинг жамланмаси ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда қорхона ва ташкилотлар олдида катта вазифалар мавжуд. Лекин этиборни қаратиш жойиз бўлган ҳолатлардан бири – ҳар қандай самарадорлик ортида инсон меҳнати борлигин унутмаслик лозим. Агар инсон ўзини иши жойида бахтли ҳис қила олмаса, юқори натижаларга эриша олмайди.

Агар иш ўрнида барча учун қулай муҳит яратилган бўлса, бир қатор самарадорликларга эришиш мумкин. Ҳусуан, иш унумдорлиги ошади, ходимлар орасида ишонч мустаҳкамланади, стресс ва чарчоқлар камаяди. Шунингдек, бундай муҳит яратувчанликни рағбатлантиради ва янги идеаларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Албатта, бундай муҳит ўз-өзидан пайдо бўлмайди. Буни яратишда администрациянинг ўрны жуда қатта. Администрация адолатли, очиқ ва қўллаб-қуватловчи бўлиши лозим. Хходимларнинг фикрини тинглаши, уларни рағбатлантириши ва муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиши шарт.

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Президиумининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 «с» сонли қарорига асосан, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоавий назоратни ташкил этиш бўйича Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлганлар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.