11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан 2022 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Брифингни Қорақалпоғистон кенгаши раисининг ўринбосари М.К.Данияров очиб, Президентимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йилда бўлиб ўтган VIII қурултойи иштирокчиларини байрам табригида 11-ноябрни Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида нишонлаш таклифини билдирган этиб, “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини нишонлаш тўғрисида»ги Низом қабул қилингани ва бу хабар касаба уюшмалари аъзолари мамлакатимизда катта хурсандчилик билан кутиб олинганлиги ҳакида айтди.
Сўнг республикамиздаги оммавий ахборот воситалари ваккиларини касаба уюшмаларининг олиб борилаётган ишлар билан таништириш мақсадида М.Қ.Данияров жорий йилнинг ўтган 10 ойида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар, уларнинг олдида турган муҳим ва масъулиятли вазифалар ҳақида маълумот берди.
Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар бериб, жавоб олдилар.
Шунингдек, айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида шундай брифинглар ўтказилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: