«Хотин-қизларни улуғлаган юрт» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан 8-март “Хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан тармоқдаги Нукус шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари (хотин-қизлар) ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стритбол, камондан ўқ отиш турларидан  мусобақалар бўлиб ўтди.

Қизғин баҳс ва ўзаро келишувсиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини шу аснода орттириб, уларнинг ғалабага бўлган ишончини мустаҳкамлади. Ҳамма иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун масъулият билан ҳаракат қилди.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ходимларга ташкилотчилар томонидан диплом ва есдалик совғалари топширилди.