Пайшанба – Ёшлар куни доирасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Нукус шаҳридаги 40-сонли мактабгача таълим ташкилотида меҳнат қилаётган тарбиячилар иштирокида кўнгиллилик акцияси ташкил этилди.
Акция доирасида мазкур муассасада 35 йилдан ортиқ меҳнат фаолиятини олиб борган, фахрий меҳнат фахрийси, айни пайтда ёлғиз яшаётган Юсупова Меҳрибан хонадонига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида кўнгиллилар томонидан хонадонда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, касаба уюшмаси томонидан меҳрибонлик ва эътибор рамзи сифатида Юсупова Меҳрибанга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Тадбирнинг давоми сифатида кўнгиллилар мактабгача таълим ташкилоти атрофида ободонлаштириш ишларини олиб борди. Улар ҳудудни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ва янада обод кўринишга келтириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Акция якунида фаол иштирок этган кўнгиллиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, катта авлод вакилларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: