Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 8 апрель кунги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва касаба уюшмаларининг сайёр қабулини ўтказиш тўғрисида»ги 7-7 сонли қарори асосида 2022 йил 22 апрел куни Қонликўл тумани 21-сонли мактаб биносида сайёр қабул ташкил этилди.
Тумандаги турли ҳил тармоқлардаги меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борада иш натижадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган сайёр давомида меҳнаткашларнинг бугунги кундаги мавжуд муаммо ва саволларига Кенгаш аппарати масъул ходимлари томонидан ҳуқуқий тушинтиришлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: