14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейида “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” мавзусида “Маърифат соати” ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Р.Мадреймов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Бекмуратовлар иштирок этиб, Қуролли Кучларнинг ҳарбий-жанговар қудратини ошириш ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этишда тинчлик ва осойишталик нақадар муҳимлиги шунингдек, Ўзбекистон армиясининг куч-қудрати, замонавий салоҳиятлари ҳақида сўз юритди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: