Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши кубоги ўтказилди

Шу йилнинг 3 ноябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамият саломатлиги техникуми спорт базасида соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида спортнинг кичик футбол түри бўйича 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақага тармоқ муассасаларининг 27 жамоа таркибида 200 дан ортиқ ходимлар қатнашди.

Мусобақа натижасида Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиялогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси жамоаси I-ўринни, Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси II- ўринни, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали жамоаси III- ўринни эгаллади.

Шунинг билан бирга «Энг яхши дарвазобон», «Энг яхши ҳужимчи», «Энг ёши катта иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Мусобақа натижасида ғолиблар, номинация ғолиблари, мусобақага фаол иштирок қилган жамоалар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган тегишли даражадаги кубоклар, медальлар, дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мусобақани ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган муассасаларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар топширилди.