Касаба уюшмаси — ходимларни ижтимоий ҳимоялашнинг муҳим кафолати

Бу дунёда бахтли, саодатли яшаш – ҳар бир инсоннинг орзуси. Бу йўлда ҳар ким кунни тунга, тунни тонга улаб меҳнат қилади, изланади, интилади.

Таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда шарафли дам олишда ўтирган меҳнат фахрийлари кўп.

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирлари ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ижтимоий ҳимоя ишлари бўйича бош мутахассиси Лазокат Турикова иштирок этиб, бир қатор меҳнат фахрийларининг уйига бориб, ҳолидан хабар олди.

Хусусан: Нукус шаҳри 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Мамутова Гулбаҳар, 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Кўмекова Гала ва яна бошқа ходимларнинг оилаларига бориб, бугунги кунда давлатимиз томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, шунингдек узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда ҳурматли дам олишда ўтирган меҳнат нуронийларни доимо қўллаб-қувватлаш, уларга касаба уюшмалари томонидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш чораларининг олиб борилиши ҳақида самимий суҳбатлар олиб борилмоқда.

Тадбир давомида меҳнат фахрийларига Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлим кенгаши томонидан тайёрланган қиммат баҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида бир қатор бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг фаолияти билан танишиб, Иш берувчи томонидан ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлари, касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларининг бориши кўздан кечирилди.