Киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш ҳамда интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида ёш ходимлар иштирокида киберхавфсизлик мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси киберпрофилактика инспектори, капитан Т.Зарипов иштирок этиб, бугунги кунда интернет тармоғида кенг тарқалаётган кибертаҳдидлар ва уларнинг олдини олиш чоралари хусусида маълумот берди.
Семинар давомида иштирокчиларга интернет фирибгарлиги, фишинг ҳужумлари ва шахсий маълумотларнинг тарқалиб кетиши билан боғлиқ хавфлар тушунтирилди. Шунингдек, электрон почта ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, мураккаб пароллардан фойдаланиш, икки босқичли тасдиқлашни ёқиш ҳамда шубҳали ҳаволаларни очмаслик бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир давомида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Киберхавфсизлик қоидаларига амал қилиш шахсий маълумотлар ва рақамли хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Семинар якунида ахборот хавфсизлиги соҳасида билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш, кибертаҳдидларга нисбатан ҳушёрликни кучайтириш ҳамда интернет тармоғидан масъулият билан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.





Spelling error report
The following text will be sent to our editors: