Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, имкониятлари чекланган шахсларни, айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож ёлғиз кексаларни манзилли ижтимоий муҳофазасини кўчайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2023 жыл 2-10 ноябрь кунлари оралиғида «Янги ҳает учун, Янги Ўзбекистон учун!» ғоясини мужассам этган мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев, Ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова фаоллари билан Нукус шаҳрида жойлашган аёллар учун ва Чимбой туманида жойлашган эркаклар учун “Мурувват уйи”дан хабар олинди.
Тадбирда ушбу уйда яшовчиларнинг хол аҳволи, яшаш тарзи шунингдек, яшовчиларининг ҳунармандчилиги ва бошқа кўргазмалари билан яқиндан танишиб улар билан суҳбатлашди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан совғалар берилди.
Шу каби тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасаруффидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: