Жорий йилнинг 27-декабрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Хошамет – 2022” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтти.
Маросимга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Орынбаев, вазирлик ва ташкилот бошлиқлари қатнашди.
Маросимда, номзодлар ўз хизмат вазифасини бажаришда фидоийлик кўрсатиб, юқори натижаларга эришиб ва жамиятда ҳурмат эътиборга эга, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фидойилик кўрсатаётганлар мукофотланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор Улуғбек Абылаевич Жалменов – “Хошамет 2022” мукофотининг “Йилнинг энг фаол ёшлар устози“ номинацияси билан тақдирланди.
Шунингдек, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудри Атамуратова Муслима Коптилеўовна – “Камалакˮ болалар ташкилоти фидойисиˮ номинацияси билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: