Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказиш методикаси бўйича семинар ўтказилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2025 йил 20 августдаги 1-12 Ижроия қўмитаси қарори ҳамда «Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 809-сонли Қонуни билан гендерга оид аудит ўтказиш бўйича жорий йилнинг 13 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аудиторлар гуруҳи аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Д.Қутлимуратова ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари А.Мажидов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Пурхановлар томонидан янги намунадаги «Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказиш методикаси»нинг мазмун-моҳияти кенг тарзда ёритиб берилди.