“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

2026 йил 24-апрель куни Нукус шаҳри 1-сонли спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар ўртасида “Соғлом танда – сифатли тиббиёт” шиори остида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йиль 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-мақсадида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сонини ошириш, тиббиёт муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сағлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тасдиқланган қўшма қарор асосида “Соғлом танда – сифатли тиббиёт” шиори остида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Спорт мусобақалари Нукус шаҳри 1-сонли спорт мактабида, Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳамда Ёшлар марказида  ташкил этилди.

Мусобақада, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибаев, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Т.Сарбаев, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосинова, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари, шунингдек тармоқ касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раислари, маъсул ташкилотчилар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Мусобақанинг қуйи босқичларида 2 минг 174 нафардан ортиқ соғлиқни сақлаш ходимларининг иштироки таъминланиб, ғолиб бўлган жамоалардан 493 нафар ходимлар спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Кун давомида спорт мусобақалари қизғин давом этиб тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб жамоалар аниқланди.

Жамоавий ҳисобда ғолиб бўлган жамоага “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” ҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, ғолиб жамоага ҳамда турли номинация эгаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясиниң Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан диплом ва совғалар топширилди.